Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен тақсит савдосига келишиб, бир болага спарк машинасини икки йилга бергандим. Шу одам “пулларни ўз вақтида қилиб бераман” деганди. Энди бера олмаяпти, берса ҳам камдан бермоқда, жиддий қарамаяпти, ёшлик қилмоқда. Шундай ҳолатта мен савдони бузиб, ундан машинани олиб қўйсам бўладими ёки “менга пул керак бўлиб қолди” деб ёлғон гапириб бўлса ҳам (топиб беради уйида эски жигулиси бор ёки таниш билишидан олдириб) қолган пулни 2 йил бўлмасдан олдин ҳам олсам бўладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Олдин олсангиз бўлади. Бу борадаги мақолани ўқинг. Фиқҳ.уз.да бўлса керак.