Сиз уни биродар деманг. Қуръони Каримни билмасдан унда у бор, бу йўқ дейиши уни кофир бўлишига сабаб бўлиб қолади, Аллоҳ таоло асрасин. Қуръони Каримдаги Лут қиссаси бор оятларни “Тафсири Ҳилол”дан ўқиб кўринг. Эркак киши билан эркак кишининг жинсий алоқада бўлиши «ливота» дейилади. Бу иш энг ёмон гуноҳлардан эканлиги Қуръони Каримда бир неча бор такрорланган. Лут алайҳиссалом Пайғамбар бўлиб борган қавм бу амалга ўч бўлган, Аллоҳ таоло уларни ҳалок қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу жиноятга қаттиқ қарши турганлар. Бу амални қилган одам ким бўлишидан қатъиназар, уйланганми-уйланмаганми, иккисини ҳам ўлдиришга буюрганлар. Саҳобаи киромлар эса, бу жинояткорларни қандай ўлдириш тўғрисида турли ижтиҳодлар қилганлар. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу уларни қилич билан чопиб ўлдириб, жасадини куйдириб юборишни айтганлар. Ҳазрати Умар ва Ҳазрати Усмон (розияллоҳу ан-ҳумо) эса: «Эски бинонинг тагига ётқизиб туриб, устидан деворни йиқитиб ўлдириш керак», деганлар. Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Юртидаги энг баланд жойдан бошини ерга қилиб ташлаб, кейин тошбўронга тутиш керак», деганлар. Мазҳаб имомлари ҳам шунга ўхшаш фикрлар ила ижтиҳод қилганлар. Имом Абу Ҳанифа: «Ҳар замоннинг ҳокими шароитга қараб, бошқалар ҳам ибрат оладиган қилиб жазолайди», деганлар. Баччабозликни одат қилган одамни ўлдириш шартлигини ҳам алоҳида таъкидлайдилар.