Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азон

13:20 / 22.10.2015 | Abror Olimjonov | 3602

Ассалому алайкум! 1) Бизда бир савол тортушувли масалага айланмоқда. Бизнинг масжидимизда бомдод вақти кириши билан яъни 5:50 азон айтилади. Азон айтилинганидан кейин масжид ҳаққига намоз ўқиш жоизми? Кимдир ўқилади деса, яна кимдир макруҳ демоқда. Қайси бирининг гапи тўғри?
2) Муқаддас ойлар ва мустажаб дуолар китобида “СОЛАТАН НАРИЯ” ҳақида ёзилган. Шу гап тўғрими? Яъни 4444 марта айтилса барча ниятларига етади деб ёзилган.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). "Ўқилмайди" деганларнинг гаплари тўғри.
Субҳдан кейин унинг суннатидан бошқа нафл макруҳдир. Шунингдек, аср адо қилинганидан кейин, то шомни адо қилгунча ҳам шундай.

«Менга энг рози бўлинган кишилар гувоҳлик бердилар. Уларнинг ичида энг рози бўлингани Умардир:
«Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозидан кейин то қуёш чиққунча ва асрдан кейин (қуёш) ботгунча намоз ўқишдан қайтарганлар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Бу икки вақтда нафл намоз ўқиш макруҳдир. Тиловат саждаси, жаноза намози ва қазо намоз ўқиса жоиз. Лекин  бу вақтларда тавофдан кейин вожиб бўладиган икки ракъат намоз, шунингдек, нафл намозларнинг қазоси ва назр қилинган намозларни ўқиш таҳриман макруҳдир. 
Уламоларимиз мазкур далиллар ва улардан бошқа ҳужжатлару қоидаларни ишга солиб, намоз ўқиш ҳаром ёки макруҳ бўлган вақтларни тартибли равишда баён қилиб берганлар. Умар розияллоҳу анҳу бомдоддан кейин Байтни етти бор тавоф қилиб, Зу Тувога чиқмагунларича намоз ўқимадилар. Тавофнинг икки ракъат (намоз)ини қуёш кўтарилгандан кейин ўқидилар» («Фатҳу бабул иная би шарҳи Ниқоя»).
Ҳанафий мазҳаби бўйича, қуйидаги вақтларда барча намозларни ўқиш ҳаром:
1. Қуёш чиқаётган пайтда.
2. Қуёш қиёмга келган вақтда. (Жума куни мустасно.)
3. Қуёш ботаётган пайтда. (Ўша куннинг асри мустасно.)
Қуйидаги вақтларда нафл ўқиш ҳаром. 
4. Бомдод намозининг фарзини ўқигандан то қуёш найза бўйи кўтарилгунча.
5. Аср намозининг фарзини ўқигандан то қуёш ботгунча.
Ҳанафий мазҳаби бўйича қуйидаги вақтларда ҳам нафл намозлари ўқиш макруҳдир:
6. Тонг отгандан сўнг бомдоднинг суннатидан бошқа нафл намозларни ўқиш. Бунинг далили: Ибн Умардан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фажрдан кейин бомдоднинг икки ракъат суннатидан бошқа намоз йўқ», дедилар».
Табароний ривоят қилган.
7. Шом намозидан олдин нафл ўқиш. Чунки шом намозини тез ўқишга амрлар бор. Ундан олдин нафл ўқиш шомни кечиктириш бўлади.
8. Жума, ийд, ҳаж, никоҳ, кусуф, хусуф ва истисқо хутбалари бўлиб турган вақтда. Бу вақт имом минбарга чиққанидан то намозни ўқиб бўлгунича давом этади.
9. Ийд намозидан олдин ва кейин.
10. Фарз намозга иқома айтилганда. Фақат бомдоднинг суннатини тезда, фарзга улгуриш шарти билан ўқиб олиш жоиз.(“Кифоя” китобидан).

2). http://savollar.islom.uz/savol-5716/
Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat