Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжид ичидаги қабр

12:43 / 25.10.2021 | Abrorjon | 914

Ассалому алайкум! Бизнинг томонлардаги бир масжид ичида қабр жойлашган бўлиб, ҳеч ким бунга негадир бирор тушунтириш бермайдики у қабр рамзийми ёки ҳақиқийми. Мени эшитишимча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Уйларингиз ва Масжидларингизни қабристонга айлантирманг" деган ҳадис ривоят қилинган эмиш. Ушбу ҳадис саҳиҳми? Агар саҳиҳ бўлса нега бундай ҳолатлар назоратга олинмайди? Ишончли бродарларимдан эшитишимча бази бир халқ ичида илмли инсон деб ном чиқарган кишиларнинг уйида ҳам қабр борлигини кўришган экан. Бу қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини тушунтиришингизни сўраб қолардим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: 

عَنْ جُنْدُبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَبْلَ أَنْ يَمُوتَ بِخَمْسٍ وَهُوَ يَقُولُ: إِنِّي أَبْرَأُ إِلَى اللهِ أَنْ يَكُونَ لِي مِنْكُمْ خَلِيلٌ، فَإِنَّ اللهَ تَعَالَى قَدِ اتَّخَذَنِي خَلِيلًا كَمَا اتَّخَذَ إِبْرَاهِيمَ خَلِيلًا، وَلَوْ كُنْتُ مُتَّخِذًا مِنْ أُمَّتِي خَلِيلًا لَاتَّخَذْتُ أَبَا بَكْرٍ خَلِيلًا، أَلَا وَإِنَّ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ كَانُوا يَتَّخِذُونَ قُبُورَ أَنْبِيَائِهِمْ وَصَالِحِيهِمْ مَسَاجِدَ، أَلَا فَلَا تَتَّخِذُوا الْقُبُورَ مَسَاجِدَ، إِنِّي أَنْهَاكُمْ عَنْ ذَلِكَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ 

Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлимларидан беш кун олдин:
«Мен ораларингизда халилим борлигидан Аллоҳнинг ҳузурида ўзимни поклайман. Чунки Аллоҳ таоло Ўзига худди Иброҳимни халил қилганидек, мени ҳам халил қилиб олди. Агар умматимдан халил оладиган бўлсам, Абу Бакрни халил қилиб олган бўлар эдим. Огоҳ бўлинглар, сиздан олдин ўтганлар анбиёлари ва солиҳларининг қабрларини масжидлар қилиб олар эдилар. Огоҳ бўлинглар, қабрларни масжид қилиб олманглар. Албатта, мен сизларни бундан қайтараман», дедилар».
Муслим ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадисда олдинги ҳадисдаги мавзуга эътибор берилмоқда. Ушбу ҳадисдаги зикр этилган нарсалар Пайғамбар алайҳиссаломнинг вафотларидан беш кун олдин таъкидлаб айтган гапларидан бири бўлганлиги учун ҳам улар ўта муҳимдир.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан халиллари йўқлиги.
2. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг халили эканликлари.
3. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларидан халил олганларида, ҳазрати Абу Бакр Сиддиқни олишлари. Бу у зот розияллоҳу анҳунинг Ислом уммати ичида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейинги энг афзал киши эканликларига далилдир.
4. Ислом умматидан олдин ўтган умматлар, яъни яҳудий ва насоролар анбиё ва солиҳларининг қабрларини масжид – ибодатхоналар қилиб олганликлари.
5. Ислом уммати қабрларни масжид қилишлари мумкин эмаслиги. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).
Кимнинг уйида нима бор ўзи билади ва ўзи жавоб беради. Мўминлар ҳақида яхши гумонда бўлинг ва фитначи “биродар”ларингиздан огоҳ бўлинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat