Ассалому алайкум! Устозлар мен бир гуноҳ ишни кўп қилар эдим. Бир куни мен ўзимга-ўзим “яна шу ишни қилсам мусулмон эмасман” дедим. Кейин яна шу ишни қилдим. Мен энди нима қилай? Ёрдам беринг илтимос.
Ва алайкум ассалом! Сиз оғир гуноҳга қўл урибсиз. Аввало “яна шу ишни қилсам мусулмон эмасман” демаслигингиз керак эди. Тавба қилинг, қайтиб бу гапни гапирманг. Баъзи уламолар “бу гап билан диндан чиқмайди” деганлар. Валлоҳу аълам!