Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отамга қаттиқ гапиришга мажбур бўлдим

17:11 / 05.11.2021 | Dilafruz | 1061

Ассалому алайкум! Ёшим 22 да. Мен оилада катта фарзандман ота онам эсимди таниганимдан бери урушади отам онамга айтмасдан 2 чи ёш хотинга уйланиб олганлиги учун албатта отам хаттоки узимди дугоналаримга ҳам ёзиб танишмоқчи буб кўради.Олган хотини эса менга онамга хар ҳил шахсиятга тегадиган хақоратли смслар ёзади. Уйда нима ёмон нарса болса унга айтиб бизни ёмонлаб боради отам билан шу масаласида отамни юзига қаттиқ гапиряпман бу катта гуноҳми оқ бўлмайманми қилаётган ишимдан ликин бу тарафда онамди коп қийнаб хақоратли созлар гапириб менга озгин ёш қиз керак фақат сен ишлаш учун кераксан деб айтади онамга.онам ишлиди магазинда. Дадам фақат ҳар кун пул олгани бир чиқади шу билан кетади у хотинди олдига ишламайди ликин уйдаги пулларни унга сарфлайди кечқурун қайтиб келади уйга. Отам мен дин тарафдан тўғри ҳеч қанақа гуноҳ иш қилганим ёқ дийдила ҳар доим шу жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ота-онага оқ бўлиш борасидаги ҳужжат ва далилларни жамлаб, таҳлил қилган уламоларимиз бу амал жумладан, қуйидагилар билан юзага келишини айтганлар:
1. Ота-она учун қилиш лозим бўлган яхшиликни қилмаслик салбий оқ бўлиш деб аталади. Улардан бирортасини қилмаган одам ота-онасига ана шу соҳада оқ бўлаверади.
2. Ота-она фарзанди ҳақида қасам ичса, бола унга амал қилмаслиги.
3. Ота-она фарзандидан бирор нарсани сўраса, бола имкони бўлиб туриб бермаслиги.
4. Ота-онанинг омонатига хиёнат қилиш.
5. Боланинг ота-онаси унинг ҳақида Аллоҳ таолога шикоят қиладиган иш қилиши.
6. Ота-онага оқ бўлиш амалий ва каломий қисмларга бўлинади. Ота-онага гап-сўз билан озор етказганлар уларга каломий оқ бўладилар. Ота-онага бир қилмиши билан озор берганлар амалий оқ бўлади.
Буларга ота-онани малол олиш, уларга дўқ қилиш, ғазаб кўрсатиш, тик қараш каби нарсалар киради.
7. Ота-онага оқ бўлишнинг умумий ўлчови шуки, агар бегонага нисбатан қилинса, кичик гуноҳ бўладиган нарсани ота-онага қилса, катта гуноҳга айланади.
Демак, одам Аллоҳга ширк келтиришдан қанчалик қўрқса, ота-онага оқ бўлишдан ҳам шунчалик қўрқиши керак экан ва ёлғон гап, тўқима бўҳтонлардан ҳам шунчалик даражада эҳтиёт бўлиши лозим экан.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисда энг катта гуноҳлар ҳақида хабар бермоқдалар. Ана шу учта катта гуноҳнинг бири ота-онага оқ бўлиш экан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat