- Буни намозда кўп амал қилиш деб аталади. Аммо мазкур имом уни яхшилаб айта олмабти. Икки қўлга муҳтож бўладиган ёки намозхон кўп ҳисоблайдиган ёхуд назар солувчи буни қилаётган одам намоз ўқимайди деб гумон қиладиган иш кўп амалдир.Намознинг амалларидан бўлмаган ва намозни тузатиш учун бўлмаган ҳар бир кўп амал намозни бузади. Одатда икки қўл билан қилинадиган салла ўраш, кўйлак кийиш, иштон кийиш, камон отиш каби амални бир қўл билан қилинса ҳам намоз бузилади.