- Тилла тишнинг ҳукмини кўп айтганмиз. Бирор масалани сўрашдан аввал уни бу сайтда бор ёки йўқлигини суриштириб олсангиз бизнинг ҳам вақтимизни олмайсиз. Тилло тишни даво учун қўйдирса бўлади. Мазкур қори имомликка ўтишга тортинса, ўзининг намози нима бўлишини ўйлаб кўрмайдими? Ахир тишини қайта солдириши қийин иш эмас-ку. Сизнинг мисолингизда мазкур талабалар намозга ўтсалар бўлаверади.