Шайх ҳазратлари, берган саволларимга жавоб берганингиз учун Эсингизда бўлса, мен қайна отамнинг хиёнати ҳақида савол берган эдим. Бунга жавобингизни олдим, катта раҳмат. “Ота-онани кечириш керак” дебсиз, буни тушиндим. Агар бизнинг уйимизга келса, албатта муомала қиламан. Аллоҳ буюргани учун. Лекин менда бир савол туғилди. Мен қайна отамнинг хиёнатидан кейин, телефон орқали гаплашмай қўйганман. Қайнаонам билан гаплашсам ҳам, қайнаотамнинг ҳол аҳволини сўрамайман. Агар мен шу ҳолда давом этсам, менга гуноҳ ёзиладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ихтиёр ўзингизда. Аллоҳ таоло мусулмонларнинг ичида ўша нобакорга ўхшаганларни йўқотсин!