Ассалому алайкум! Мен шерикчилик ишини бошламоқчиман бир киши менга пул бермоқчи у пулга мен бозордан жой оламан кийим сотиш учун арендага оламан ва мен у доконни мол бн яни юк билан толдириш мени бойнимда дедим у эса фақат бозордаги жойга пул беради таҳминан 2400$ атрофида Мен эса юк бн толдиришим учун 300ёки400$ етади чунки мени кийим бойича танишларим коп насияга беришади илтимос қилсам саволим шундан иборатки шеригим шунса пул тикади лекин меҳнат қилмайди ишимга аралашмайди мен эса меҳнат қиламан ва докконни юк билан толдираман юкни наҳтга олишимҳам мумкин насиягаҳам саволим агар шундай қилсам фойда ва зарар қандай болади.
– Ва алайкум ассалом! Ким қанча пул тикаётгани аниқ бўлиши шарт, акс ҳолда охирида фойда қанча бўлганини аниқлаш имконсиздир. Фойда сармоя эгалари ва ишчи ўртасида келишилган нисбатда тақсимланади (элликга эллик каби. Аммо муайян пулни ишчига ёки сармоя эгасига тайинлаб қўйиш мумкин эмас). Сармоя эгалари эса киритган сармоялари нисбатида улуш оладилар. Зиён ёлғиз сармоя эгаларининг зиммасида бўлиб, ишчига эса ундан бирор нарса юклатилмайди. Валлоҳу аълам!
Музорабанинг ҳукмларини ушбу мақолани ўқиб, тўлиқ ўрганиб олинг.