Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила ҳақида

19:11 / 27.12.2013 | foodnam | 2240
Мен бу ҳаётда яна қийин ҳолатда қолмоқдаман. Сизга юборган аввалги саволимда, Онамни ўз хотиним билан яшатмасликлари учун фолбинга борганликлари ҳақида айтгандим.Орадан мана анча вақт ўтди. Хали хануз хотиним ўз уйида. Олиб келишлик ҳақида бир марта ҳаракат қилдим. Онамни ушбу йўлдан қайтаришга уриндим, лекин буни менимча фойдаси бўлмади.(Балки фолбинга бормаётгандирлар, лекин хотинимни қайтишини хохламаяптилар) Шу куни онам билан аразлашиб қолдик. Онам менга “Мен қандай хотин бўлсам ҳам, сенга онаман билиб қўй” деб айтдилар. Аслида мен уларни фолбинга боришликдан қайтариб, ўз оилам билан ҳаммамиз хурсандчиликда яшамоқчи эдим холос. Яқинда амаким “Олиб келиб бераман” деб бизникига чиқдилар.Отам яшашимни хохлайдилар. Ота-онам, амаким учовлари бу ҳақда гаплашишибди ва онам “Олиб келаверинг” дебдилар. Амаким билан бирга хотимни уйига бормоқчи бўлдик. Лекин мен уларни бу йўлдан қайтардим. Сабаби, онам чин дилдан рози эмасдилар. Бунинг исботи бўлиб, уйга келсам “Амакинг агар олиб чиқса, мен бу уйдан чиқиб кетаман” дедилар. Нима қилишга хайронман. Илтимос, менга йўл кўрсатинг. Сиз ҳам ота-онам ва менинг ҳаққимга дуо қилсангиз, худо ҳидоят қилса.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сабр қилинг. Амакингиз онангизни кўндирсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat