Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабр Зиёратлари

20:55 / 28.04.2021 | Sardorbek Tozaboev | 1351

Ассалому алайкум! Мен Қорақолпогистон республикасида яшайман саволим шуки 1. бизда агар кимдир бу оламдан ўтиб қолса уни ерни устига қўйишади чунки ер қазилиб қўйилса сув чиқиб кетади дейишади. 2. Анашу ўлган инсонни зиёрат қилиш учун яқинлари келиб уни қабрини 3 ёки 4 марта атрофини айланишади. 3. Яна қабристон атрофидан ўтиб кетаётганларида ўлганларни арвоҳларига тегсин дейишади бу бизни шевада (ўлганлардинг арвойина тиюврсин) дегани бу нмага ундай дейилади деб сўрасам агар шундай десак шу ерда ётганлар биз еган таомлардан озиқланади деган жавоб берди 4. Яна яқинининг қабрининг бош томонига бошини қўяди сабаби нима десам шундай қилса у бизни кўради дейишди. Булар қанчалик тўғри? Мен кўп ширк келтирадиган нарсалар ёки одатларни кўриб кўпчилик гапларига одатларига ишонмай қўйдим исботини топмасам қилмайдиган бўлдим. Шу мақсадда сўраяпман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Сув чиқиб кетса жоиз.

2). Қабрни тавоф қилиш жоиз эмас. Буни тездан тарк қилинглар.

3). Бу гап нотўғри. Бунинг ўрнига бирор бир савобли иш қилиб савобини етказгин деса бўлади.

4). Бу ғирт бемаънилик. Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг

https://fiqh.uz/maqola/687

https://fiqh.uz/maqola/597

Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat