Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозларни қазо қилиш касали

06:07 / 01.01.2014 | rayhon | 3982
Шайх ҳазратлари Устоз мени яқиндан бери қийнаётган нарса намозларим. Ҳуфтон билан бомдод номозларимни қазо қилиб қўйяпман. Ҳуфтон намозида “ҳозир ўқийман” деб ухлаб қоляпман. Бомдод намозида соатни ўчириб “ҳозир тураман” деб ўтказиб юборяпман. Шу ишимдан ўзим қаттиқ изтиробдаман. Лекин шуни йўқота олмаяпман. Биламан шайтоннинг гапига кириб қўйяпман. Намоз ўқиганда ҳам, ҳаёлларим чалғиб кетиб қоляпти. Лекин ўзим жудаям ҳоҳлардим намозларимни тўлиқ адо этишни, намоз пайтда ҳаёлим чалғимасликни. Аллоҳдан доимо “намозларимни тўлиқ адо этишимга ёрдам бер” деб сўраяпман. Сиздан ҳам илтимос, ёрдам берсангиз. Намозларимни тўлиқ адо этиш учун нима қилай? Ўзим қуръон ҳам ўқийман. Қайси сурани ўқисам яхшироқ шайтоннинг ҳийла найрангларидан узоқлашиш учун. Илтимос дуо қилинг, мен учун ҳам, шу ҳолда ўлим топишдан жуда қўрқаман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ақийдани мустаҳкам қилинг. Аллоҳ таолодан қўрқинг. Вақтида ўқилган намознинг савоби кўплигини ёдда сақланг. Намозни ўтказиб юборганнинг гуноҳини эсланг.

Топ рейтинг www.uz Openstat