Ассалому алайкум! Домимиздан 200 метр узоқликда масжид бор. Жума кунлари ёки умуман бошқа 5 вақт намоз вақтлари жамоатнинг ёнига тушмасдан уйда туриб ҳам иқтидо қилиб ўқисам бўладими? Жума кунлари домланинг овози бемалол эшитилади, аёлим шу домлага уйдан туриб иқтидо қилиб Жумани ўқиса бўладими? Савол тушунарсиз бўлган бўлса узр сўрайман.
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Барча фатво китобларимизда иқтидони дуруст бўлиши учун имом билан иқтидо қилувчи битта жойда бўлиши шарт дейилган. Мабодо масжиддан ташқари жойда саф уланмаса жамоатдан алоҳида турганнинг намози дуруст бўлмайди дейилган. Агар ҳайит намозларидаги каби саф уланиб-уланиб масжиддан ташқари узоқ масофагача етиб борса ҳам саф уланганлиги туфайли битта жойда туришган ҳисобланади – дейилган. Сиз айтган ҳолатда эса ўша шарт топилмаган бўлади, иқтидо ҳам дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам!