Устоз, бир дўстимиз турмуш ўртоғларига “икки талоқсан” деб айтиб юборибди. Лекин қилган ишларидан пушаймон. Ва яна шуниси борки, уч йилча аввал ҳам икки талоқсан деб айтиб юборганида, ота-оналари “икки талоқда никоҳ бузилмайди яшайверинглар” деб маслаҳат беришган экан.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Икки талоқда ҳам, бир талоқда ҳам никоҳ бузилади. Улар диний идорага боришсин.