Ассаламу алайкум! Турмуш қурганимизга 5 йил бўлди. 1 та фарзандимиз бор. Никоҳимиз ўқилганда, аёлимнинг дугонаси, менинг дўстим ва домладан бошқа одам бўлмаган. Никоҳни илмли бир қори ака ўқиганлар. Аммо бугун ўқиб қолдимки, никоҳ фарзларидан бири 2 та эркак киши ёки 1 эркак ва 2 аёл киши гувоҳлиги шарт экан. Буни ўқиб жуда ҳам ноқулай аҳволда қолдим. Бу ҳолатда бизнинг никоҳимиз нуқсонлими? Биз қайта никоҳ ўқитишимиз керакми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Никоҳ ўқиган домла ва сизнинг дўстингиз иккиси гувоҳликка кифоя қилади. Валлоҳу аълам.