Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо қилиш ҳақида

15:46 / 07.08.2015 | Abdulaziz Ahmadjonov | 2684

Ассалому алайкум! Мен интернет тармоқларидан бир домланинг пайғамбарлар қиссаси марузаларини кўчириб олган эдим. Бу марузалардан олган хулосам ҳақида сизлардан сўрамоқчи эдим. Биз Аллоҳга дуо қилишда, бизга ундай нарса бер бундай нарса бер деб эмас балки, Аллоҳим бизни ҳожатимиз фақат сенга сен бизга нима кераклигини бизга нима яхшилигини билгувчисан бизга биз учун икки дунёда яхшиликни бергин деб дуо қилишимиз ҳар қандай ҳожатимиз учун кифоя қилади шундайми?
Масалан: Тижоратда омади келмай, иши орқага кетган одам, Аллоҳим тижоратимда омадимни бер деб дуо қилишдан кўра, Аллоҳим бизга нима кераклигини билгувчисан бизга яхшиликларни тақдир қилгин деб дуо қилгани афзалроқми?
Бу хулосани Иброхим алайҳиссалом ва Айюб алайҳиссалом қиссаларидан олдим. Олган хулосаларим тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Чанқаганингизда ичишингизга сув, оч қолганингизда қорнингизга таом даражасидаги нарсаларни сўрашда иккиланмаслик керак. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Оёқ кийимингизни тасмаси узилса ҳам Аллоҳдан сўранг” деганлар. Шунингдек охират саодатини сўрашда ҳам шак-шубҳасиз сўрашингиз керак. Дунёвий ишларга келса аввалида истихора қилинади, Аллоҳ таоло бир тарафга қалбингизни мойил қилса, уни маҳкам тутилиб Аллоҳдан ўша ишни барокоти, манфаати ва хайриятини сўраб, унинг ёмонлиги ва зарарларини даф қилишни сурашга буюурилганмиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat