Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Назр

06:50 / 01.01.2014 | shukurulloh | 2366
Муҳтарам шайх Ҳазратлари! Мен бир масжидга Жума намозига чиққанимда имом “Масжид таъмирланяпти, имконияти борлар ёрдам берсин, садақайи жория бўлади” деб маслаҳат бергандилар. Ўшанда менинг бир кишида 370.000 сўм пулим бор эди. Кейин мен қасд қилдимки, ўша пулни олсам ҳаммасини масжидга бераман деб. Пулни ҳам олдим. Лекин ишлатиб қўйиб, 200.000 сўмини бердим. Бир қанча вақт маълум сабабларга кўра қолган пулни бера олмадим. Бир куни бир инсон пулдан қийналаётганини, эри касал бўлиб оғир ётганини эшитиб, докторга пули йўқлигини билиб унга 500.000 сўм бердим. Беришимдан олдин ниятимда ўша қасд яъни назр қилган пулимдан бўйнимда қолган 170.000 сўмни ўша 500.000 сўмни ичида деб, ният қилиб бердим. Саволим шу эдики, мени қилган ишим тўғрими? Ёки масжидга деб назр қилган 170.000 сўмни масжидга беришим шартми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Масжидга бериш шарт.

Топ рейтинг www.uz Openstat