Ва алайкум ассалом! 1). Сиз айтгандек қилса ҳам бўлади. Лекин намоз ўқишни ният қилдим дейиш кифоя қилади. 2). Бир саф сиғадиган даражада бўш жой қолса ҳам, орқа сафдагилар макруҳи таҳримийга қўл урган бўладилар. Шунинг учун масжид мутасаддилари, хусусан жойнамоз солувчилар бу нарсага қаттиқ эътибор қаратишлари керак. 3). Ўқиётган қориларга эътибор беришингиз керак. Бошқа масжидга борганингизда сиз етиб келган суралар аввалги кунларда ўқиб ўтилган бўлса, хатм Қуръонингиз тўлиқ бўлмай қолади. Валлоҳу аълам!