Ассалому алайкум! 1. Иссиқ ичилган овқатда барака бўлмайди деб эшитдим шу тўғрими? 2. Ҳар доим дастурхонда кўкатлар (кашнуч ва укроп) бўлса ўша дастурхонда барака бўларкан шу ҳам тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бу ҳақида ҳадиси шарифда бундай дейилган:
عن ابن عمر أن النبي صلى الله عليه وسلم قال أبردوا بالطعام، فإن الحار لا بركة فيه . ورواه الحاكم في المستدرك والديلمي في مسند الفردوس
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Таомни совутинглар. Чунки иссиқда барака йўқдир” деганлар.
Муновий “Файзул қодир”да айтади: (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисдаги) “совутинглар” деган кўрсатмалари бу ишнинг мандублигини билдиради. Яъни, “Таом тановул қилишни у токи совугунича кечиктириб, сўнг совуган ҳолда енглар”. Бундан мақсад (иссиқ таомга) илоҳий яхшиликнинг собит бўлишини нафй қилишдир. Шундай экан, илоҳий баракадан холи ва суннатга хилоф бўлгани учун ўта иссиқ таомни тановул қилиш макруҳ бўлади. Агар зарар етказиши гумон қилинса ейиш ҳаром бўлади.
2). Бундай ривоятни билмаймиз. Валлоҳу аълам!