Ассалому алайкум! Мен иқтисодиёт университетида кундузги таълимда ўқиман. Кечги курслар топа олмаяпман. Йўналишимга инглиз тили кераклиги учун ИЭЛТС курсига бормоқчи бўлиб жуда кўп марта ҳаракат қиляпман, лекин намоз вақтига тўғри келиб қоляпти. Вақтга тўғрилашга ҳаракат ҳам қилдим чиқди лекин кейинчалик қазо бўлиб қолиши мумкин шунга ўйланяпман ўқиймикан ёки ўқимаймикан деб илтимос ёрдам беринглар нима маслаҳат берасизлар? Бу дунё ва охират иши тенг келиб қолиши бўладими? Бунда қайси йўлни танлай?
– Ва алайкум ассалом! Ҳар қандай вазиятда ҳам намозни адо қилинг. Бошқа ишларни шунга мослаштиринг. Намозни тарк қилишга ҳеч қандай узр йўқ. Курсларда намоз ўқишга имкон бор. Валлоҳу аълам!