Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳожат ва тасбеҳ намозлари

11:25 / 17.11.2019 | Azizbek | 1845

Ассалому алайкум! 1). Битта видеода кўрувдим. Ҳожат намози 2 ракат кўпи билан 4 ракат бўлади деган. 2 ракат ёки 4 ракатни ўқиб бўлгандан кейин Аллоҳга сано айтиб пайғамбарга саловот айтиш керак экан. Буни умуман тушунмадим сано билан саловотни намозну ичидаги сано ва саловот назарда тутиляптими ёки намоздан кейин алоҳида бажариладими? Шунга изоҳ берсангиз. Агар бу амаллар ҳожат намозини ўқиб бўлгандан кейин қилинса, сано ва саловоти қандай бўлади? Дуосини бу амаллардан кейин ўқиб ортидан ўзимизни ҳожат сўралади, тоғрими? Ёзиб юборсангиз. Тушунмаяпман тартиби билан тушунтирсангиз. 

2). Айтишларича тасбеҳ намози ҳам бор экан. Ким уни умри давомида бир бор ўқиша жамиийки қилган гуноҳлар хоҳ у пинҳона бўлсин хоҳ ошкора, хоҳ кабира бўлсин, хоҳ сағира. Шу ҳадис саҳиҳ ҳадисми амал қилсак бўладими? Пайғамбаримиз тасбеҳ намозини амакиларига ўқишни ўргатиб, умризда бир бор бўлса ҳам ўқинг деган эканлар. Бу намоз қиёмат кунида бандани гуноҳлардан поклар экан. Бу ҳақида фикрингиз қандай? Бу гаплар тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Намознинг ичидагиларини ҳам айтиш жоиз. 

2). Амал қилинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat