Мен намозни қаср қилиб уқиш буйича канални қидирдим лекин узимни қондирадиган жавоб тополмадим агар саволим қайтарилаётган булса минг бор узур сурайман. Мен чет элда аниқ бир жойда яшайман каспим фура ҳайдайман. Уйга базида 15.20 кунга базида 1 ойга қайтаман мен шу пайтганча сафарга чиқсан маномларимни қаср қилиб уқиётган эдим. Яқинда билдимки агар 14 кундан копроқ муддадга чишинимни билсам уйимдан чиққан пайтимданҳам қаср қилиб уқимас эканман агар 14 кун ичида қайтсам қаср уқирканман шу тўғрими. Базида мен 20 кунга қайтаман деб қасд қилиб чиққан пайтларим шунақа пайт буладики уйга яқин келиб қоламан ва уйга кириб утаман бунақа пайтда то уйга киргунимчаҳам қаср қилиб уқимайманми. 2 саволим яқинда бир достимдан эшиттимки бир таниши сафарга чиқсалар витр вожиб намозини ҳам қаср қилиб 1 ракат уқирканлар бу тўғрими.
– Ва алайкум ассалом! Яшаб турган қишлоқ ёки шаҳрингиздан сафар масофасидаги (86 км ва ундан узоқ) жойга боришни кўзлаб чиқишингиз билан мусофирга айланасиз ва намозларингизни қаср ўқийсиз. Кўзлаган манзилингизда 15 кун ёки ундан кўп муддат қолишни ният қилган бўлсангиз у ерга кириб боришингиз билан муқимга айланасиз. Агар ундан оз муддат туришни ният қилган бўлсангиз мусофирлигингизча қолаверасиз. Сафар мобайнида уйга яқин келиб қолишингиз масаласига келсак, агар уйингиз жойлашган ўша қишлоқ ёки шаҳарга кирмай ёнидан ўтиб кетсангиз мусофирлигингизча қолаверасиз. Агар кирсангиз унда муқимга айланасиз ва у ердан чиққач қайта мусофирга айланишингиз учун уйингиздан сафар масофасидаги узоқликда жойлашган жойни қасд қилиб кетаётган бўлишингиз лозим. Витр намози қаср қилинмайди, яъни тўлиқ 3 ракат ўқилади. Валлоҳу аълам!