Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исо, Закариё, Яҳё ҳақида тушунтириб беринг

00:00 / 10.07.2008 | eski savollar | 3548
Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх. Бугун Кураев.ру сайтининг Ислом динига тегишли бўлимида, Коптев диган шахс бир масалани ўртага ташлади. Қуръони Каримнинг "Оли Имрон" сурасининг 33 оятидан то 41 бўлган оятларга таянган ҳолда Закариё Мариямнинг турмуш ўртоғи, Яҳё эса Закариёнинг ўғли ҳамда Исо ва Яҳё битта шахс деб такидланмоқда. Туғрисини айтсам нима деб жавоб беришни билмадим. Ушбу оятларни жуда кўп бора ўқидим. Илтимос шу ҳақида тушунтириб беринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

[қуоте аутҳор=Согуний линк=топиъ=8358.мсг72143#мсг72143 дате=1217972738]Муфтий хазратлари!Аввалом бор катта рахмат Сизга!У миссионерлик сайтида купчилик носорийлар Куронни укийди, саволлари тугилади, уша ерда музокара килишади, фикр алмашади, купчилиги Хакикатни излайди.Исломга кизикиши бор, шу туфайли уша мавзуда катнашди. Бир йил ичида учта русийзабон миллатига мансуб шахс Исломни кабул килиб, узини мусулмон деб атади. Тугри, айримларига чиройли, лунда килиб етказиш учун илмим етарли эмас ва илмим етмагани учун Сиздан сураган эдим. Чунки Куръонда:36.21 . Сиздан ажр-ҳақ сўрамайдиган, ўзлари ҳидоятда бўлган шахсларга эргашинг! Тугри ярамаслари хам куп у сайта, лекин уларга тугри жавоб бериш керак. У сайтни укийдиганлар курук тухматларни эмас, балки Оллохни таниб, хакконий Исломни куриши керак. Балки, Сиз айтгандек, оддий масалаларни билмасман ва мажора килишим тугри келмас. Лекин у ердаги хакоратларга, тухматларга индамий туролмайман. Кулимдан кулганича, аклим етганича Ислом динини химоя киламан, чунки: 41.33 . Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган ва «Албатта, мен мусулмонларданман!» деган, кишидан ҳам гўзал сўзли ким бор?! 16.125 . Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мунозара қил. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир. У сайтга мен ва сиз этгандек "менга ухшаганлар" Ислом динини урганиш учун эмас, уз этикодини, динини химоя килиш учун катнашади. Сизни ишонтириб айтманки, бошимни хеч кимса айлантиролмайди, хаёлим хам фаришон эмас. Лекин юртимизда диндан кайтганлар купайиб кетвотти. Шунака сайтларни укиб, миссионерлар билан мулокат килиб, кайтиб кетвотти. Ким жавобгар бунга? Канака килиб шу ахвол юзага келди? Бунга карши аммалиёт ишлаб чикарилганми? Ё маърузаларни курук довлат сиёсатини махтаб утказвурамизми? Мандаям шу каби саволлар келаверади....Вактингизни олганим учун узр! - Бу борада ишлар олиб бориляпти. Албатта, ҳали етарли эмас. Лекин аста-секин керакли даражага кўтарилишидан умидвормиз. Миссиоонерлар хуружи қадимдан бор. Фақат бизга энди етиб келди, холос. Албатта, ҳар биримиз қўлимиздан келганича уларга қарши курашда ҳисса қўшишимиз керак. Мен билмасдан уларнинг тузоғига тушиб қолмаслик ҳақида сўз юритмоқни истаган эдим. Вазиятни тушунганингиз ва куючаклик қилиганинигиз таҳсинга сазовор. Албатта, Аллоҳнинг Ўзи кўриб, билиб турибди ва ажру савобни ҳам Ўзи беради. Сизга ташаккурлар!

Топ рейтинг www.uz Openstat