Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

яжуж мажужлар озод этиганмилар?

00:00 / 01.06.2011 | eski savollar | 10577
Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Яқинда Тринидад ва табоголик олим шайх Ҳусайн Назар Имроннинг (Жерусалем ин тҳе Қур'ан)'Қур'они Каримда Қуддуси шариф ҳақида' деган китобларини уқидим ва у китобдан бази иқтибослар келтираман. " ҚУР'ОНДА ВА 8 ДАН ОРТИҚ БУХОРИЙНИНГ САҲИҲ ҲАДДИСЛАРИ СҲУНИ КУРСАТАДИКИ, ЙА'ЖУЖ МА'ЖУЖЛАР ПАЙГАМБАРИМИЗ МУҲАММАД С А В ДАВРЛАРИДА ИСО ИБН МАРЙАМНИНГ КЭЛИСҲЛАРИДАН АНЪҲА ОЛДИН (ОХИР ЗАМОНДА КЭЛИСҲЛАРИ) ОЗОД ҚИЛИНГАН. ҚУР'ОНДА ФАҚАТ 2 УРИНДА ЙАЖУЖ ВА МАЖУЖЛАР ҲАҚИДА АЙТИБ УТИЛГАН. СҲУНИНГ УЪҲУН БИЗНИНГ ИЛК ҲАРАКАТИМИЗ ЙАЖУЖ МАЖУЖ ҲАҚИДАГИ БУ 2 ҚУРОНИЙ ИСҲОРАЛАР УРТАСИДАГИ БОГЛИҚЛИКНИ УРГАНИСҲ БУЛИҲИ КК. БИРИНЪҲИ ЭСЛАТМА ҚУРОННИНГ КАҲФ СУРАСИДА, ИККИНЪҲИСИ ЭСА АНБИЙО СУРАСИДА КЭЛГАН. ҚУЙИДА БИРИНЪҲИ ЭСЛАТМА: " УЛАР ДЭДИЛАР: ЭЙ ЗУЛҚРНАЙН ! ЙАЖУЖ МАЖУЖ ЙЭРДА ФАСОД ҚИЛДИЛАР. БИЗ СЭНГА БОЖ, ТУЛОВ БЭРСАКДА, СЭН УЛАР ВА БИЗНИНГ ОРАМИЗДА БИР ТУГОН ҚУРСАНГ ТОКИ БИЗ УЗИМИЗНИ УЛАРДАН ҲИМОЙА ҚИЛСАК." АЛ КАҲФ, 18:84. ҚУРОННИНГ ЭНГ БИРИНЪҲИ КУРСАТМАСИ СҲУНИ КУРСАТАДИКИ, ЙАЖУЖ МАЖУЖ АСОСАН ФАСОД ТАРҚАТУВЪҲИ БУЛГАНЛАР.РАСУЛ С А В АЙТАДИЛАРКИ ЙАЖУЖ МАЖУЖ ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМ ЖАМОАСИДАНДИР. ҲАДИСЛАР ҚУРОНГА СҲУНИ ҚУСҲИМЪҲА ҚИЛАДИКИ АЛЛОҲ ТАОЛО БУ ФАСОД ТАРҚАТУВЪҲИ ОДАМЛАР ЖАМОАСИГА СҲУНДАЙ КУЪҲ ҚУДРАТ БЭРИБ ҚУЙГАНКИ "ДУНЙО ТИЛИ " БН АЙТГАНДА ЙЭНГИЛМАСДИРЛАР." АЛЛОҲ ТАОЛО ИЙСО А ГА ҚУЙДАГИЛАРНИ ОСҲКОР ҚИЛДИ: МЭН БАНДАЛАРИМДАН БАЗИЛАРИГА СҲУНДАЙ ҚУЪҲ ҚУДРАТ БЭРДИМКИ УЛАРГА ҚАРСҲИ ҲЭЪҲ КИМ КУРАСҲА ОЛМАЙДИ. СЭН БУ ОДАМЛАРНИ (ЙОНИНГДАГИЛАРНИ) ТУР ТОГИГА ХАВФСИЗ ОЛИБ БОРАСАН ВА АЛЛОҲ ЙАЖУЖ МАЖУЖЛАРНИ ЙУБОРАДИ, УЛАР ҲАР ТЭПАЛИКДАН ТУРЛИ ТОМОНГА ТАРҚАЛАДИЛАР. УЛАРНИНГ ЭНГ БИРИНЪҲИСИ ТЭБЭРИАС КУЛИДАН ( ГАЛИЛЭЙ КУЛИ, КЭНЭРАТ КУЛИ ДЭБ ҲАМ НОМЛАНАДИ ИСРОИЛ ДА ЖОЙЛАСҲГАН) УТАДИ ВА ИЪҲИБ ТУГАТАДИ. ҚАЪҲОНКИ УЛАРНИНГ ОХИРГИСИ У ЙЭРДАН УТР ЭКАН АЙТАДИ: БУ ЙЭРДА БИР ВАҚТЛАР КУЛ БОР ЭДИ. ИЙСО А ВА САҲОБАЛАРИ ТУР ТОГИДА ҚАМАЛ ҚИЛИНАДИ ВА БИР ҲУКИЗ БОСҲИ УЛАРГА 100 ДИНОРДАН ҲАМ АЗИЗРОҚ БУЛАДИ. ИЙСО А ВА УНИНГ СҲЭРИКЛАРИ АЛЛОҲ ТАОЛОГА ЙОЛВОРИБ ДУО ҚИЛАДИЛАР ВА АЛЛОҲ УЛАРГА БИР ҲАСҲАРОТ ЙУБОРАДИКИ, УЛАРНИНГ БУЙНИЛАРИГА (ОРҚА МИЙА) ҲУЖУМ ҚИЛАДИЛАР ВА УЛАР БИР ТАНА КАБИ ҚУЛАЙДИЛАР, ҲАЛОК БУЛАДИЛАР. ИЙСО А ВА САҲОБАЛАР ПАСТГА ТУСҲИБ КЭЛАДИЛАР ВА ҲАР ЙЭРДА САСИЙОТГАН ВА БУЗИЛАЙОТГАН ТАНАЛАРНИ КУРАДИЛАР. СУНГРА ЙАНА АЛЛОҲ ТАОЛОГА ДУО ҚИЛАДИЛАР, СҲУНДА АЛЛОҲ ТАОЛО БУЙИНЛАРИ БАҚТИРИЙА ТУЙАЛАРИ БУНИДЭК ҚУСҲЛАРНИ ЙУБОРАДИ ВА ТАНАЛАРНИ АЛЛОҲ ХОХЛАГА ЙЭРГА ТАСҲЛАБ КЭЛАДИЛАР." (САҲИҲ МУСЛИМ) КАҲФ СУРАСИ БИЗГА ЗУЛҚАРНАЙННИНГ ОДАМЛАР ВА ФАСОД ЭГАЛАРИ ОРАСИДА ДЭВОР ҚУРГАНИ ҲАҚИДА ХАБАР БЭРАДИ. У ТЭМИР ГИСҲТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ УЛАРНИ ЭРИТИЛГАМ МИС БН ҚОПЛАЙДИ. СУНГРА У БУ ДЭВОРНИ УНИНГ РОББИСИДАН БУЛГАН РАҲМАТ ДЭБ АТАЙДИ, ЛЭКИН ФАҚАТ АЛЛОҲНИНГ УЗИ УНИНГ ВАДАСИ КЭЛГАНДАГИНА У ДЭВОРНИ ҚУЛАТИСҲИ ВА ЙАЖУЖ МАЖУЖЛАРНИ ОЗОД ЭТИСҲИНИ АЙТАДИ." У ДЭДИ: БУ МЭНИНГ РОББИМНИНГ РАҲМАТИДИР, ЛЭКИН ҚАЪҲОНКИ УНИНГ ВА'ДАСИ АМАЛГА ОСҲАДИГАН КУН КЭЛГАНДА УНИНГ УЗИ УНИ( ДЭВОРНИ) ТУПРОҚҚА АЙЛАНТИРАДИ ВА РОББИМНИНГ ВА'ДАСИ ҲАҚДИР." АЛ КАҲФ, 98. ҚАНДАЙ ВА'ДА НАЗАРДА ТУТИЛАЙОТГАНДИ? БУ САВОЛГА ЖАВОБ РАСУЛ С А ВНИНГ ОХИР ЗАМОННИНГ 10 КАТТА АЛОМАТЛАРИ ҲАҚИДАГИ ҲАДИСЛАРИДА БЭРИЛГАН. У 10 АЛОМАТ ОРАСИДА ЙАЖУЖ МАЖУЖНИНГ ОЗОД ЭТИЛИСҲИ ҲАМ БОР. " ҲУЗАЙФА ИБН УСАЙД ГИФОРИЙ РИВОЙАТ ЭТАДИ: БИЗ МУНОЗАРА ҚИЛИБ УТИРГАНДИК, БИР ПАЙТ РАСУЛ АКРАМ С А В КЭЛДИЛАР ВА СУРАДИЛАР: НИМА ҲАҚДА БАҲСЛАСҲЙАПСИЗЛАР? САҲОБАЛАР ДЭДИЛАР: ОХИР ЗАМОН ҲАҚИДА БАҲСЛАСҲЙАПМИЗ. СУНГРА У ЗОТ С А В ДЭДИЛАР: СИЗ 10 АЛОМАТНИ КУМАГУНИНГИЗЪҲА У РУЙ БЭРМАЙДИ ВА 1 ТУТУН, 2 ДАЖЖОЛ, 3 ЙЭР МАХЛУҚИ , 4 ҚУЙОСҲНИНГ ГАРБДАН ЪҲИҚИСҲИ, 5 ИЙСО А НИНГ ТУСҲИСҲИ, 6 ЙАЖУЖ МАЖУЖ, 7,8,9 ЙЭРНИНГ УЪҲ ЖОЙИДА ЙЭР ЪҲУКИСҲИ ГАРБДА, СҲАРҚДА, АРАБ САҲРОСИДА, 10 ЙАМАНДАН БИР ОЛОВ КЭЛИБ ҲАМММАНИ ТУПЛАНИСҲ ЙЭРИГА ҲАЙДАСҲИ." (САҲИҲ МУСЛИМ)( УҚУВЪҲИЛАР СҲУНИ БИЛИСҲЛАРИ ЛОЗИМКИ БУ ВОҚЭАЛАР ХРОНОЛОГИК ТАРТИБДА БЭРИЛМАГАН.) БОСҲҚАЪҲА ҚИЛИБ АЙТГАНДҲА , ТУГОН ҚУЛАТИЛГАНДА ВА ЙАЖУЖ МАЖУЖ ОЗОД ЭТИЛГАНДА, УСҲА ИНСОНИЙАТГА ОХИР ЗАМОННИ БИЛДИРУВЪҲИ ЭНГ КАТТА АЛОМАТЛАРДАН БИРИ БУЛАДИ. СҲУНДАЙ САВОЛ ТУГИЛАДИ: БИЗ ТУГОН ҚУЛАТИЛГАНИ ВА ЙАЖУЖ МАЖУЖЛАРНИНГ ОЗОД ЭТИЛИСҲИ БОСҲЛАНГАНИНИ ҚАЙЭРДА БИЛАМИЗ. БУНГА ҲАМ АЛББАТТА БИРГИНА ИНСОН, У ҲАМ БУЛСА МУҲАММАД С А В ГИНА ЖАВОБ БЭРА ОЛАДИЛАР. КЭЛИНГ ҚУЙИДАГИ ҲАДИСЛАРНИ УРГАНАМИЗ, САҲИҲИ БУХОРИЙДАН ОЛИНГАН БУ ҲАДИСЛАР ЙУҚОРИДАГИ САВОЛЛЛАРГА ЖАВОБ БЭРАДИ. ҲАДИС ТУРЛИ КИСҲИЛАР ТОМОНИДАН БИР ОЗ ФАРҚ БН РИВОЙАТ ҚИЛИНГАН ВА У МУТАВАТИР ҲАДИСДИР. " АБУ ҲУРАЙРА Р А РИВОЙАТ ҚИЛАДИ: ПАЙГАМБАР С А В ЙАЖУЖ МАЖЖУЖ ТУГОНИДАН БИР ТЭСҲИК ОЪҲИЛДИ ДЭДИЛАР ВА КУРСАТКИЪҲ ВА БОСҲ БАРМОҚЛАРИНИ БИРЛАСҲТИРДИЛАР." САҲИҲ БУХОРИЙ."ЗАЙНАБ БИНТИ ЖАҲСҲ Р А РИВОЙАТ ҚИЛАДИЛАР: УСҲА КУНИ РАСУЛАЛЛОҲ С А В УНИНГ ҲУЗУРИГА ДАҲСҲАТ БН КИРИБ КЭЛДИЛАР ВА ДЭДИЛАР:л АЛЛОҲДАН БОСҲҚА ИЛОҲ ЙУҚДИР, ВАЙЛ БУЛСИН АРАБЛАРГА УЛАРГА КЭЛАЙОТГА ЗУЛМ САБАБЛИ. БУГУН ЙАЖУЖ МАЖУЖ ТУГОНИДА МАНА БУНДАЙ ТЭСҲИК ОЪҲИЛДИ ДЭДИЛАР ВА БОСҲ ВА КУРСАТГИЪҲ БАРМОҚЛАРИНИ БИРЛАСҲТИРДИЛАР. ЗАЙНАБ БИНТИ ЖАҲСҲ ҚУСҲИБ ҚУЙДИЛАР: МЭН СУРАДИМ; ЭЙ РАСУЛАЛЛОҲ ,БИЗНИНГ ОРАМИЗДА ТУГРИ ЙУЛДАГИ КИСҲИЛАР БУЛСАЛАРДА ҲАЛОК ҚИЛИНАМИЗМИ? У ЗОТ С А В ДЭДИЛАР: ҲА , АГАР ЗОЛИМЛАР СОНИ ОСҲИБ КЭТСА." САҲИҲ БУХОРИЙ.ЙУҚОРИДАГИ ҲАДИС БОСҲҚА ЙЭРДА БИР ОЗ ФАРҚ БН РИВОЙАТ ҚИЛИНГАН." ИБН АББОС Р А РИВОЙАТ ҚИЛАДИЛАР: РАСУЛ АКРАМ С А В ТУЙАЛАРИ УСТИДА КА'БАНИ ТАВОФ ҚИЛАР ЭДИЛАР. ҚАЪҲОНКИ ҚОРА ТОСҲГА ЙАҚИНЛАСҲСАЛАР УНГА ИСҲОРА ҚИЛИБ АЛЛОҲУ АКБАР ДЭР ЭДИЛАР. ЗАЙНАБ ДЭДИЛАР: У ЗОТ С А В ЙАЖУЖ МАЖУЖ ДЭВОРИДА ТЭСҲИК БУНДАЙ БУНДАЙ ОЪҲИЛДИ ДЭБ БОСҲ ВА КУРСАТГИЪҲ БАРМОҚЛАРИНИ БИРЛАСҲТИРДИЛАР." САҲИҲ БУХОРИЙ. ТУРТ МАНБАДАН РИВОЙАТ ҚИЛИНГАН САҲИҲИ БУХОРИЙДАГИ БУ ҲАДИСЛАР СҲУНИ АНИҚ КУРСАТАДИКИ ЙАЖУЖ МАЖУЖЛАР НИНГ ОЗОД ҚИЛИНИСҲИ ПАЙГАМБАР С А В ДАВЛАРИДАЙОҚ БОСҲЛАНГАН. ЙАНА У ЗОТ "БУГУН" ДЭБ ТА'КИДЛАГАНЛАР, БУНДАН БИЛСА БУЛАДИКИ, ОХИР ЗАМОН ЙОКИ ФИТНАЛАР ЗАМОНИ РАСУАЛЛОҲ С А В НИНГ ҲАЙОТЛИК ДАВРЛАРИДАЙОҚ БОСҲЛАНГАН. ОХИР ЗАМОН ВА УЗ ДАВРЛАРИНИНГ ЙАҚИНЛИГИНИ ПАЙГАМБАР С А В ҚУЙИДА АЙТИБ УТГАНЛАР." САҲЛ ИБН СААД РИВОЙАТ ҚИЛАДИ: МЭН РАСУАЛЛОҲ С А В НИНГ КУРСАТГИЪҲ ВА УРТА БАРМОҚЛАРИНИ ЖИПСЛАСҲТИРИБ, МЭНИНГ КЭЛИСҲИМ ВА ОХИР ЗАМОН ҚИЙОМАТНИНГ КЭЛИСҲИ ХУДДИ СҲУНДАЙ, БУЙУК ФИТНА ҲАММА НАРСАНИ ҚАМРАБ ОЛАДИ ; ДЭГАНЛАРИНИ КУРДИМ" САҲИҲ БУХОРИЙ.ҚУР'ОН ИСҲОНУВЪҲИЛАРГА ЙАЖУЖ МАЖУЖЛАРНИНГ ОЗОД ЭТИЛГАНИ ТУГРИСИДАГИ УТА МУҲИМ АЛОМАТЛАРНИ КУРСАТИБГИЛНА ҚОЛМАЙ, ҲОЗИРДА БИЗНИНГ ЗАМОНАМИЗДА ДУНЙО УЛАР ТОМОНИДАН БОСҲҚАРИЛАЙОТГАНИ ТУГРИСИДА ҲАМ МУСТАҲКАМ ДАЛИЛЛАР КУРСАТАДИ.ҚУР'ОНИ КАРИМНИНГ АНБИЙО СУРАСИ ЙАЖУЖ МАЖУЖЛАРНИНГ ТУГОНИ БУЗИЛГАНИ ВА УЛАР ҲОЗИРДА ДУНЙО ҲУКМДОРЛАРИ ЭКАНЛИГИГА ИСҲОРА ҚИЛАДИ." ЛЭКИН, БИЗ ВАЙРОН ЭТГАН СҲАҲАРДА ТА'ҚИҚ БОРДИР: ҚАЙСИКИ УНИНГ АҲОЛИСИ У ЙЭРГА ҚАЙТМАЙДИЛАР, ТОКИ ЙАЖУЖ МАЖУЖ УЗЛАРИНИНГ ТУГОНЛАРИДАН ОЗОД ҚИЛИНМАГУНИЪҲА ВА УЛАР ҲАР БИР ТЭПАЛИКДАН ТУСҲИБ КЭЛМАГУНЛАРИЪҲА ( ЙОКИ ҲАР ТОМОНГА ЙОЙИЛМАГУНЛАРИЪҲА.) (АНБИЙО СУРАСИ, 21:95/)КЭЛИНГ ЭНДИ ОЙАТЛАРНИ УРГАНАМИЗ, ҚАЪҲОНКИ ЙАЖУЖ МАЖУЖ ОЗОД ҚИЛИНГАНДА ВА ҲАР ТЭПАЛИКДАН ТУСҲИБ КЭЛГАНДА ЙОКИ ҲАР ТОМОНГА ТАРҚАЛИБ КЭТГАНДА, СҲУНДАН СУНГ УСҲА СҲАҲАР АҲЛИ ЙАНИ АЛЛОҲ ТАОЛО ТОМОНИДАН ЖАЗОЛАНГАН ВА ВАЙРОН ҚИЛИНГАН СҲАҲАРГА КИРИСҲДАН ТА'ҚИҚЛАНГАНЛАР, У СҲАҲАРГА ҚАЙТАРИЛАДИЛАР. ЙАЖУЖ МАЖУЖЛАР БН БОГЛИҚ ҲАДИСЛАРДА, АЛЛОҲ ТАОЛО ТОМОНИДАН ВАЙРОН ҚИЛИНГАН ЙАГОНА СҲАҲАР ТИЛГА ОЛИНГАН. У ҚАЙСИ СҲАҲАР БИЛАСИЗМИ? У ҲАМ БУЛСА ҚУДДУСИ СҲАРИФДИР ЙАНИ ИСРОИЛ ҲУДУДИДА ЖОЙЛАСҲГАН ВА БАРЪҲА ДИНЛАРНИНГ БИРЛАСҲГАН ЖОЙИ. ҚУЙИДАГИ ҲАДИСДА ЙАЖУЖ МАЖУЖЛАРНИНГ МУҚАДДАС ЙЭРДА ЖОЙЛАСҲГАН ГАЛИЛЭЙ КУЛИДАН УТИСҲЛАРИ ТУГРИСИДА ИСҲОРА КЭЛГАН.:"НАВВОС ИБН САМ'УНДАН РИВОЙАТ ҚИЛИНАДИ: СҲУНДАЙ ВАЗИЙАТДА АЛЛОҲ ТАОЛО УСҲБУ СУЗЛАРНИ ТУСҲИРДИ , АЙТДИ: МЭН БАНДАЛАРИМДАН БА'ЗИЛАРИГА СҲУНДАЙ ҚУДРАТ БЭРДИМКИ, УЛАРГА ҚАРСҲИ ҲЭЪҲ КИМ КУРАСҲА ОЛМАЙДИ. СЭН БУ ОДАМЛАРНИ ТУР ТОГИГА ХАВСИЗ ҲОЛДА ОЛИБ БОРАСАН ВА АЛЛОҲ ЙАЖУЖ МАЖУЖЛАРНИ ЙУБОРАДИ ВА УЛАР ҲАР БИР ҚИЙАЛИКДАН ОҚИБ КЭЛАДИЛАР. УЛАРНИНГ БИРИНЪҲИСИ ТИБЭРИАС КУЛИДАН ЙАНИ ГАЛИЛЭЙ КУЛИДАН УТАДИ ВА УНИ ИЪҲИБ ТУГАТАДИ. ҚАЪҲОНКИ ОХИРГИСИ УНДАН УТАР ЭКАН ,ДЭЙДИ: БУ ЙЭРДА БИР ВАҚТЛАР СУВ БОР ЭДИ." (САҲИҲ МУСЛИМ_ ГАЛИЛЭЙ КУЛИДАН УТГАНДАН СУНГ ЙАЖУЖ МАЖУЖЛАР ҚУДДУСДА ЖОЙЛАСҲГАН ТУР ТОГИ ТОМОНГА ЙУЛ ОЛАДИЛАР." ЙАЖУЖ МАЖУЖЛАР АЛ КҲАМР ТОГИГА БОРАДИЛАР, У ТОГ ЭСА БАЙТУЛ МАҚДИСДА ЖОЙЛАСҲГАН." ( САҲИҲ МУСЛИМ)ТОКИ ЙАЖУЖ МАЖУЖЛАР БН БОГЛИҚ ҲАДИСЛАРДА АЛЛОҲ ТАОЛО ВАЙРОН ЭТГАН ҚУДДУСДАН БОСҲҚА СҲАҲАР АЙТИЛМАГАН ЭКАН, БИЗ СҲУНДАЙ ХУЛОСАГА КЭЛАМИЗКИ АНБИЙО СУРАСИ (95-96) ДА ИСҲОРА ЭТИЛГАН СҲАҲАР ФАҚАТГИНА ҚУДДУС БУЛИСҲИ МН.БУ ХУЛОСАДАН ВА СҲАҲАРНИНГ БЭЛГИЛАРИДАН СҲУНДАЙ МА'НО КЭЛИБ ЪҲИҚАДИКИ, ЙАҲУДИЙЛАРНИНГ (ҚУВИЛГАН ҚАВМ) МУҚАДДАС ЙЭРГА ҚАЙТИСҲЛАРИ ЙАЖУЖ МАЖУЖ ДЭВОРИНИНГ АЛЛОҲ ТАОЛО ТОМОНИДАН ҚУЛАТИЛГАНИ ВА БИЗНИНГ ЙАЖУЖ МАЖУЖЛАР ДАВРИДА ЙАСҲАЙОТГАНИК ВА СҲУНИНГДЭК ОХИРЗАМОНДА ЙСҲАЙОТГАНИМИЗГА АНИҚ ВА ҚАТ'ИЙ ДАЛИЛ БУЛАДИ." Илтимос шу ҳақда уз фикр-мулоҳазарингизни билдирсангиз. Шу Қур'оний ва Саҳиҳ ҳадислар асосидаги далилларга суяниб ҳозирда Яжуж Мажуж тугони очилган дея оламизми? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Буни ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи билади.Яъжуж-МаъжужҚиёматнинг бу аломати ҳақида Қуръони Каримнинг «Каҳф» ва «Анбиё» сураларида оятлар келган.Аллоҳ таоло «Каҳф» сурасида:«Улар: «Эй, Зулқарнайн, албатта, Яъжуж ва Маъжуж ер юзида бузғунчилик қилгувчилардир. Биз сенга харож берсак, биз билан уларнинг орасида тўсиқ қилиб берурмисан?» – дедилар», деган (94-оят).Ўша икки тоғ орасидаги бирон гапни англамайдиган қавм Зулқарнайнга Яъжуж ва Маъжуждан шикоят этдилар. Уларнинг ер юзидаги буз-ғунчиликларидан арз қилдилар.«Улар: «Эй, Зулқарнайн, албатта, Яъжуж ва Маъжуж ер юзида бузғунчилик қилгувчилардир».Яъжуж ва Маъжуж ҳақида ҳам жуда кўп гаплар бор. Бу ҳам тахминий гаплардан иборатдир. Биз эса, ўз одатимизча, Қуръони Каримдаги маълумотлар билан кифояланамиз. Шуниси хайрли.«Биз сенга харож берсак, биз билан уларнинг орасида тўсиқ қилиб берурмисан?» – дедилар».Мазкур қавм Зулқарнайндан, агар харож тўплаб берсак, ўша Яъжуж ва Маъжужлар билан бизнинг орамизга тўсиқ қуриб берасанми, деб сўрадилар. Шу билан уларнинг ҳужумларидан, буз-ғунчиликларидан қутулмоқчи бўлдилар.Зулқарнайн мазкур қавм билан Яъжуж ва Маъжуж орасида радм–улкан ва мустаҳкам тўсиқ қура бошлади. Дастлаб:«Менга темир парчаларини келтиринг», –деди.Яъни, одамларни темир топиб келишга буюрди. Улар олиб келган темир парчаларини ўша икки тоғ орасига тўплата бошлади.«Ниҳоят, икки тоғ томонлари ила баробарлашганда: «Дам уринглар», –деди».Яъни, темир парчаларини тўплаб-тўплаб, икки тоғ орасини тўлдирдилар. Ундан кейин Зулқарнайн босқонлар билан дам уриб, темирларни қизитиб, эритишга киришди.«Ниҳоят, у(тўп темир)ни ўтга айлантиргач: «Олиб келинглар устидан мис қуяман», – деди» (96-оят).Яъни, икки тоғ орасига тўпланган темирни бос-қонлар билан дам уриб алангалатиб, эритиб олов ҳолига келтирдилар. Ана шунда Зулқарнайн одамларига, энди эритилган мис олиб келинглар, олов бўлиб турган темир устидан қуяман, деди.Мис аралашган темир янада мустаҳкам бўлиши яқинда кашф этилди. Демак, ўша замонда ҳам Зулқарнайн Аллоҳ унга берган илм орқали бу сирни яхши билган ва жуда мустаҳкам девор қуриб, ҳалиги қавмнинг Яъжуж ва Маъжужнинг ҳужумларидан сақланишига ёрдам берган.«Бас, улар унинг устига чиқа олмадилар, уни тешиб ҳам ўта олмадилар» (97-оят).Яъни, Яъжуж ва Маъжужлар Зулқарнайн қурган радм–девор тўсиқ устига чиқа олмадилар ва улар уни тешиб ҳам ўта олмадилар. Зул-қарнайнга Яъжуж ва Маъжуждан шикоят қилиб ёрдам сўраган қавмлар омонликка эришдилар. Зулқарнайн ишни жуда ҳам пухта амалга оширган эди. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу Суф-ёни Саврий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутаҳҳаралари уммул мўминийн Зайнаб бинти Жаҳш онамиз қуйидагиларни айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқуларидан юзлари қизарган ҳолларида «Арабларнинг ҳолига яқинлашган ёмонликдан вой бўлсин, бугун Яъжуж ва Маъжуж радми–саддидан мана шунча очилди», деб турдилар, бош ва кўрсаткич бармоқларини ҳалқа қилиб кўрсатдилар. Мен: «Эй, Аллоҳнинг Расули, ичимизда аҳли солиҳлар бўла туриб ҳалок бўламизми?»–дедим. «Ҳа, агар ёмонлик кўпайса»,–дедилар у зот».Шунингдек, имом Муслим, имом Термизий, имом Ибн Можа, имом Аҳмад, имом Абу Довудларнинг ривоятларида ҳам Яъжуж ва Маъжуж ҳақида хабарлар келган.Аллоҳ таоло «Анбиё» сурасида:«Ниҳоят, Яъжуж ва Маъжуж очилиб, улар ҳар бир тепаликлардан оқиб келганларида. Ва ҳақ ваъда яқинлашгандаги ҳолни кўрсанг, куфр келтирганларнинг кўзлари чақчайиб: «Ҳолимизга вой! Бизлар бундан ғафлатда эдик. Йўқ! Бизлар зулм қилгувчилар эдик», дерлар», деган (96-97-оятлар).«Каҳф» сурасида айтиб ўтилганидек, қиёматнинг аломатларидан бири–Зулқарнайн қурган садд-тўғон очилиб, Яъжуж ва Маъжужлар чиқиб кетишидир. Ушбу оятда:«Ниҳоят, Яъжуж ва Маъжуж очилиб, улар ҳар бир тепаликлардан оқиб келганларида» деб айтилмоқда.Демак, улар жуда кўп бўлиб, кўпликларидан юрганларида худди сел оққандек оқиб келар эканлар.«...ва ҳақ ваъда яқинлашгандаги ҳолни кўрсанг...»Яъни, қиёмат қоим бўлгандаги ҳолни кўрсанг, унинг даҳшатидан, қўрқинчи ва азобидан«...куфр келтирганларнинг кўзлари чақча-йиб», яъни қотиб қолади.Кўзларини юма олмайдилар. Айни пайтда, ўз ҳолларига йиғлай бошлайдилар:«Ҳолимизга вой! Бизлар бундан ғафлатда эдик».Яъни, қиёмат қоим бўлиб, ҳамма қайта тирилиб, сўроқ-савол, ҳисоб-китоб, жазо-мукофот бўлишидан ғафлатда эдик. Бундай бўлишини ўйлаб кўрмаган эдик.«Йўқ! Бизлар зулм қилгувчилар эдик», дерлар.»Йўқ, биз ғафлатда эмас эдик. Балки, билиб туриб тайёргарлик кўрмаган эдик. Ишонмаган эдик. Зулм қилган эдик, дерлар.Ақоид илми уламоларимиз Яъжуж ва Маъжуж ҳақидаги ояти карима ва ҳадиси шарифларни мукаммал ўрганишиб, қуйидаги хулосани айтадилар:«Яъжуж ва Маъжуж жуда ҳам кўп сонли бир қавм бўлиб, уларнинг чиқишлари қиёматнинг аломатларидан бир аломатдир. Улар ер юзини фасодга ва харобга тўлғазадилар. Уларнинг қачон чиқишини эса, Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди».

Топ рейтинг www.uz Openstat