Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саволим бор эди

00:00 / 16.02.2012 | eski savollar | 3407
Ассалому алайкум шайх жаноблари сизга саволим бор эди.Устоз хозирги кунда Узбекистонда Давлат байрамари (9 май, 1 сентябрь, 1 октябрь 8 декабрь, 14 январь) куни байрамларида кичик дастурхонлар ташкил этилган бўлса борса бўладими ва кўпинча ҳудудларда телефон билан табриклаш урфга айланган уларга хам табирикига жавоб қайтариб сизларни хам Мустақиллик байрами ёки ўқитувчилар байрами билан табриклайман деса бўладими. Ислом шариати буйича фақат икки байрамда табриклаш мумкинми. (Байрамлар бўйича қидирдим хеч қандай нарса тополмади фақат 8 март ва Наврузда ташқари) шунга савол беришга мажбур бўлдим. Сабаби ката бошлиқлар саломлашиб табриклайман деган пайтда уларга индамай ўттирса хам уларга нисбатан бехурматсизлик бўлиб қолмоқда.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

‎- Байрамлар икки хил бўлади. Соф диний ‎байрамлар ва миллий маҳаллий байрамлар. Сиз ‎номларини айтганга ўхшаш байрамлар дин ‎таълимотларига зид бўлмаса, уларда иштирок этиш ва ‎табриклаш маънолари жоизлигига уламолар, ‎жумладан ал-Азҳар уламолари фатво берганлар.‎

Топ рейтинг www.uz Openstat