Ассалому алайкум! Уйимни таъмирлашда усталар билан нарх келишмадик, натижада улар айтган нархда пулини тўладим. Кўп ишларни тушунганим сабаб тепасида туришга мажбур бўлдим! Паркет теришдан олдин полни таъмирланиши керак эди. Йўқлигимда таъмирлашган ва бу иш учун алоҳида нарх ҳам тўланганман. Кўришим билан текис чиқмаганини ва бу кетишда паркет бир томонга кўтарилиб кетишини айтдим. Усталар паркет ётқизишганида текисланиб кетишини айтишди. Теришганида эса, мен айтгандай бир томони, худди трамплиндай кўтарилди! Эътироз билдиришим билан улар яна ҳеч нарса қилмаслигини айтишди. Мен бундай ишни қабул қилмаслигимни ва кейинчалик улар менга баҳона қилмасликлари учун янги қурилиш маҳсулотларини етказдим. Полнинг керакли томонини тушириб устидан яна ДСП ётқаздик. Уйимни тезроқ битиши учун ўзим ҳам 4-устадай ишладим. Паркет учун алоҳида квадратига ҳисобланган пули ҳам усталарга тўланган. Муаммо шундаки, айтилган пулни тўлаганимда усталар 2-маротаба полни таъмирлангани пулини ёзишлари эсларидан чиққанини ва мени қарзлигимни билдиришди. Мен эса уларнинг ўйланмай, аҳмоқона бажарилган 2-ишлари пол таъмири учун пул тўламаслигимни айтдим. Ишнинг 1-кунидан вақтлироқ ишни бошлашларини айтганимда ҳар хил баҳоналар билан 10-11да келиб ишни кеч бошлаб, шомда кетишарди. Бир чети таниш бўлгани учун ҳам ишонишга ҳаракат қилардим. Мени мажбуриятимга кирмаса ҳам, келишмаган бўлсак ҳам, тушликларини вақтида таййёрлаб бердим. Энг қизиғи, паркет ётқизилганидан кейин ҳам 1 дона гилам ҳам эшик тагадан сиғмайди. Эшикни кўтаришга имкони йўқ, гиламни эшик тагига мослаб ёйсимон кесадиган бўлсам, худди думи юлинган товуқдай бўлиб қолади. Эшикни ярим очиб ёнимиз билан киришга тўғри келяпти! Кимнинг кимда ҳаққи қолди?
– Ва алайкум ассалом! Уста билан иш ҳақини олдиндан келишиш лозим, йўқса, келишув фосид бўлади ва шундай ишга одатда қанча тўланса ўша миқдорда иш ҳақи тўлаш лозим бўлади. Бундан ортиғини олиши ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!