Ассалому алайкум! Бироз ҳижолатлироқ, лекин мажбурман. Эр ҳотин бир биридан бўса олганда аёлдан сув келган ҳолатда аёлга ғусл вожиб бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Агар чиққан нарса маний бўлиб, шаҳват билан ажралиб чиқса, ғусл вожиб. Агар мазий бўлса таҳорат қилинади. Валлоҳу аълам!