Мени шу аҳвол қийнаяпти. Мен 4 йил олдин қариндошимнинг қизига уйландим. (уйланишимдан 1 йил олдин унаштирилгандик). Биринчи кечада қон чиқмади, докторлар “баъзи қизларда шундай бўлади” дейишди. Лекин покиза бўлганлигига ишона олмаяпман. Негаки баъзи пайтларда гапларидан бошқа бири билан юрганига гумоним бор. Ажралсам қариндош уруғлигимиз узилиши мумкин ва 100 фоиз амин эмасман бошқаси билан юрганига. Нима қилишга маслаҳат берасиз? Мени қанақа ҳуқуқларим бор? (мен уйланганимда покиза деб уйланганман). Иккинчи марта уйланишга ҳаққим борми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Аниқ далилингиз бўлмаса, гумон билан иш тутишга ҳаққингиз йўқ.