Ассалому алайкум! Ишхонамизда шундай одат бор, кимдир машина олса, фарзандли бўлса, ёки шунга ўхшаш нарсалар бўлади. Хўжайин фарзанди бўлган ишчига ёки мошина олганга мажбурий эхсон қилдиради. У хам қилиб беради розиман дейди (лекин қалбидан нима ўтаяпти биз билмаймиз, хўжайин гапирмасин деб қиберади). Шундай эхсонларда қатнашиш мумкинми? У ердаги таомларни ейиш?
– Ва алайкум ассалом! Мажбурлаб эҳсон қилдириши тўғри эмас. Бундай одатларни йўқотиш лозим.
عن عمرو بن يثربي رضي الله عنه قال: قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : لا يحل مال امرئ مسلم إلا بطيب نفس منه
Амр ибн Ясрибий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишининг кўнгилдан чиқариб бермаган моли ҳалол бўлмайди” деганлар.
Ҳоким ривояти. Валлоҳу аълам!