Ассалому алайкум! Яқинда дўстларим билан бир маруза эшитиб қолдик, Унда айтилишича" агар ошхонада ишлатиладиган тахта буюмларга нажосат тегса у хеч қачон тоза бўлмайди ва унда тайёрланган хар бир таом харом бўлади. Чунки тахта буюмлар нажосатни тортиб олиш хусусияти бор" дейилибди. Биз ўйланиб қолдик, сув билан ювиб ундан фойдалансак бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Тахта буюм агар ўта юмшоқ бўлиб, нажосатни ўзига шимиб оладиган бўлса, уни устини қириб ташлаб ишлатилади. Одатда ошхона тахталари ўта қаттиқ ёғочлардан қилинади. Нажосатни аниқ сингиб кетгани малум бўлмаса, ювиш билан пок бўлади. Валлоҳу аълам!