Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таниш билиш қилиб ўқишга кириш

08:19 / 24.11.2018 | Dilnoza | 2648
Ассалому алайкум! Мен шифокорман. Бу йил ўқишни давом эттириш учун тор мутаҳассисликка имтиҳон топширдим, лекин имтиҳон жараёнида кўпчилик пора йўли билан кираётганини кўриб мен ҳам таниш билишчилик билан имтиҳондан ўтдим. Ҳозир шу соҳа бўйича 2 йил ўқишим керак. Ўқиш давомида соат 8дан 14 00 гача давлат шифохонасида ишлайман. Ишлаб шу сохани ўрганяпмиз. Бунинг учун бизга иш ҳақи берилади. Саволим шу иш ҳақи мен учун ҳалолми? Агар ҳалол бўлмаса қандай йўл тутай? Ишимни ташлаб кетайми? Бу ишимдан ҳозир қаттиқ афсусланяпман. Иншааллоҳ бошқа бундай ишларга аралашмайман деб Яратганга тавба қилдим.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Агар шу ишга нолойиқ бўлсангиз бир неча кишининг ҳаққини поймол қилган бўласиз. Агар лойиқ бўлсангиз олганингиз ҳалол. Энди ўша жойни ҳаққини адо қилинг ва кучли мутахассис бўлиб етишинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat