Ассалому алайкум! “Подшоҳлар Аллоҳнимг ер юзидаги сояларидир" деган ҳадисдаги соя сифатини Аллоҳ таолога бериладими ёки берилмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло ҳар қандай нуқсон сифатлардан покдир. Ушбу ҳадисда подшоҳлар ер юзида Аллоҳнинг шариатини юргизиш вазифаси топширилган шахс эканлиги ва золимлар қаҳридан қочган мазлумлар унинг ҳузурида адолат топиши эътиборидан сояга ўхшатилган. Валлоҳу аълам!