Қидирув хизматидан топа олмадим ёки тўғри қидиришни билмадимми. Дадам оламдан ўтган. Қабри ҳозир оддий холатда турибди. Дадам раҳматлини онасини қабри ҳам бор. Оламдан ўтганларига 15 йилдан ошди. Дадамни онасини қабрини топишда озгина қийинчилик бўлди. Сабаб белги ёки бошқа безак ишлари йўқ эди. Саволим шундан иборатки қабрларга белги, қабр тошлари қўйиш мумкинми. Қабрни холати қандай бўлиш керак
Қабристон маъмурияти томонидан бериладиган рақамли белги етарли. Қабрни билиш зиёрат билан бўлади. Йиллаб зиёрат қилмай юриб кейин топиш учун белги қўйиш мусулмонларга тўғри келмайди.