Ассалому алайкум! Хозирги кунда коинотни ва ундаги нарсаларни ўрганадиган фанлар кўп. Дунё олимлари томонидан ердан бошқа инсон яшаши мумкин бўлган сайёраларни қидириб топиш ва у ерга учиб бориш режалари тузилмоқда ва харакатлар қилинмоқда. Шунингдек, коинотда одамдан бошқа ақл идрокка эга бўлган мавжудодларни қидириш ва улар билан мулоқотга чиқиш харакатлари хам мавжуд. Бу харакатлар доирасида кўп ихтиролар қилинмоқда ва бошқа соҳаларда хам ишлатилмоқда. Муқаддас динимиз ва унинг китобида юқоридалар хақида сўз юритилганми? Мусулмон инсон шу фанлар билан шуғулланиши, ўзга сайёрага бориши ёки у ерда яшаши, инсондан бошқа ақл идрокка эга бўлган мавжудодлар (Телевидиниада кўрсатилаётган фильмларда балки инсондан анча юқори ақл идрокка эга бўлган) борлигига ишониши мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Шариат бу мавжуд нарсаларга таааллуқли ҳукмларни айтади. Сиз айтган нарсалар борлиги исбот қилинса, шариатни ҳукми ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!