Ассалому алайкум! Ислом.уз сайтининг каналларини телефонда Ҳилол ЭБоок, Тафсири Ҳилол, Ислом.уз портали дастурларини, телеграмдаги “Зикр аҳлидан сўранг” каналини олиб, фақат шахсий мақсадларда, яъни соф Ислом ақидасини ўрганишлик ва холис Аллоҳга ибодат қилиш учун юклаб олиб фойдаланиб юрсак. Кўчаларда бирор бир ички ишлар ходимлари кўриб қолса уларга нима деб жавоб берсак бўлади? Албатта биз ёш бўлганимиз учун бизни қаттиқроқ сўроқ қилишади, чунки адашаётганлар фақат ёшлардан иборат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! “Ҳилол нашр нашриёти”нинг барча китоблари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасидан ўтган. Сиз зикр қилган сайтларни рўйхатдан ўтказишга ҳаракат бўлмоқда. Валлоҳу аълам!