Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол бўладими?

22:21 / 05.11.2021 | Sultonbek | 1073

Ассалому алайкум! Мен 3-курс контрактда ўқийман. Уйимизни ремонт қилдириш учун кредит олганмиз, ота-онам ишлашади лекин пул йиғайлик деса харажатлардан ортишмайди контрактимни тўлашга ҳам қийналамиз, бунинг устига турмушидан ажрашаётган опам бор у ҳам медтехникумда контрактда ўқийди, бу йил талабаларга имтиёзли таълим кредити бериляпти бунда талабадан гаров талаб қилинмайди ва талаба тўлиқ ўқишини тугатгандан кейин еттинчи ойдан бошлаб етти йил давомида тўлайди. Уйга енгиллик бўлсин деб таълим кредити олдим, агар шу кредит билан ўқишимни тугатсам ва ишга кирсам ундан топадиган пулим харом бўладими, Агар кредитни тўлаб қутилсам кейинчалик топган пулим ҳалол бўладими ёки харом ҳисобланадими? Уйимизда бузоқли сигиримиз бор шуни сотиб қутилайлик десам уйимдагилар тўйингга керак, мулк бўлади келаси йил тўй қиламиз дейишади мен ризқ Аллоҳдан эканлиги биламан, Алҳамдулиллаҳ, бир гап бўлади Аллоҳ ташлаб қўймайди десам унашмаяпти. Қандай маслаҳат берасиз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сигирни сотиб беринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat