Ассалому алайкум! Мен уйланаётганимда хотинимга 40грам тилла миқдорида пул бераман деб ният қилган эдим. Лекин бу ниятимни ҳеч кимга айтамаганман. Хотинимга никоҳимиздан олдин маҳринга деб эл қатори 9 грам тилла миқдорида тақинчоқ берганман ва у рози бўлган. Савол: шу ҳолатда мен хотинимга ният қилганим миқдоридаги (40 грам) маҳр беришим вожибми ёки бермасам ҳам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Вожиб эмас. Муруват жиҳатидан беринг. Валлоҳу аълам!