Ассалому алайкум! Қиз боланинг чет элда ўқишига бундай жавоб берган экансизлар :"Борсангиз ҳам маҳрамингиз олиб бориб ташлаб, қайтишда ҳам олиб келиши керак бўлади. У ердаги ҳолатдан биз бехабармиз. Валлоҳу аълам!" У ерда ўқиятганида маҳрами бўлиши шарт эмасми? Олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Шарт эмас, лекин маҳрами ёки ишончли дугоналари билан бўлиши тавсия қилинади. Валлоҳу аълам!