Ассалому алайкум! Аллоҳнинг марҳамати билан жағим синиб қолди. Ҳозир жағим сим билан боғлаб қўйилган. Оғзим очилмайди. Фақат лабим билан тилим қимирлайди. 1) Таҳорат олгунимча сув симнинг тагига ўтмай қолиши мумкин. Ғарғара қилишни эса умуман иложи йўқ. Шундай бўлса ҳам ғарғара қилмасдан фақат оғизни чайиб таҳорат ва ғусл қилсам бўладими. 2) Намозларимни қандай ўқисам бўлади. Қироат қилишни иложи йўқ ичимда оғзимни қимирлатмасдан ўқисам ҳам бўладими. Агар қироат қилган тақдиримда ҳам жуда хунук ва нотўғри қироат қиламан. Араб тилида ҳарфни сал нотўғри талаффуз қилинса бутун маъно ўзгариб кетишини биламан ва шундан қўрқиб ҳозирча намозларимни ўқимай туримман. 3) Жағимни синдирганлардан қасос олганим афзалми ёки кечирганимми.
– Ва алайкум ассалом! 1). Қандай қодир бўлсангиз, ўқинг.
2). Қироатни энг озида пичирлаб ўқинг.
3). Қасос олиш шаръий қози орқали амалга оширилади. Ҳар ким ўзича қасос ололмайди. Ўзича қилса, жиноят ва катта гуноҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам!