Ассалому алайкум! Ҳозир касалхонадаман. Энгашишга қийналаман таҳоратнику амаллаб қилаяпман, лекин намозни ўтириб ўқияпман. Ўзим стулда ўтирган ҳолда, столга сажда қилиб ўқияпман. Бунда турсагим ҳавода қоляпти. Бу вазиятда саждада тирсак тегиб турмаса ҳам бўладими?
2). Касалхонада мобил илова орқали қиблани топдим. Баъзида чап бурчакни, баъзида тўғрини кўрсатяпти. Мен бироз чапга қиялатиб ўқияпман. Бунда намозларим адо бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ишора қилиб ўқиганда пешона тегмаса ҳам бўлади.
2). Ён атрофингиздагилардан ёрдам сўранг. Валлоҳу аълам!