Ассалому алайкум! Кўчада шимда юрган сочларини ёйиб олиб жуда ўзига оро берган қизларни кўп кўрамиз. Уларни бу тарзда кийинишларига қандай муносабатда бўлиш керак? Гоҳида уларни тўхтатиб жуда насихат қилгим келади. Бунга ҳаққимиз борми? Бундай вазиятда нима қилишимиз керак?
– Ва алайкум ассалом! Шариатга зид келган ишларни кўрганда ҳолатга мос гўзал тарзда панд-насиҳат қилишга, ҳолатни ислоҳ қилишга ҳаракат қилиш лозим. Айниқса бу ишлар жамиятни бузилишига олиб бораётган бўлса. Валлоҳу аълам!