Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳдан ёрдам сўраш

21:56 / 28.01.2021 | Farxod | 1961

Ассалому алайкум! Бир пайғамбар Аллоҳдан сўрамай дарахдан ёрдам сўрагани учун дарахтни иккига аралаб ўлдирилган эди. Аллоҳдан қай вақтда ёрдам сўраса бўлади? Бандадан қай вақтда ёрдам сўраса бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фақат Аллоҳгина қодир бўлиб, бошқасининг қўлидан келмайдиган нарсаларни Аллоҳдан бошқасидан сўраш ширк ҳисобланади. Аллоҳдан бошқасининг ҳам қўлидан келадиган нарсаларни бошқадан сўраш ширк эмас. Масалан фарзанд бериш, ризқ беришни Аллоҳдан ўзгадан сўраш жоиз эмас. Сабаб бўлишини эса сўраш жоиз. Яна қорни очганида кимдандир таом сўраш жоиз, чунки бу банданинг қўлидан ҳам келадиган нарса. Фарзанд кўриш учун турмуш қуришни таклиф қилиш ҳам банданинг қўлидан келади. Лекин фарзанд бериш Аллоҳдан ўзганинг қўлидан келмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat