Ассалому алайкум! Опамнинг телеграм тармоғида шахсий саҳифаси яъни канали бор. Ўқиётган китобларидан иқтибослар жойлайди, баъзан баъзи бир шеърлардан парча. Баъзан ўзи билан бўлган яхши ёмон ҳодисалар ҳақида ҳам ёзади, уларга ўз хулосаларини ҳам қўшади. Танишларидан бўлган бир одам "Бегона одамлар билан, номаҳрамлар билан туйғуларингни бўлишяпсан, бузуқлик бу!" дебди. Шундан бери хавотир олиб иккиланиб ўтирибди. Шунга сизлардан сўраган маъқул деб ўйладим. Бу ҳақида иккиланаётган фақат биз эмасмиз, яна бир нечта канал админлари ҳам бор. Чиндан ҳам баъзан туйғуларини ҳам аралаштиради, лекин унинг ўзини ҳеч ким кўрмайдику ?!Шунга канални давом эттирса бўладими? Ёки ҳалиги одамнинг гапи тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Нима мавзуни ёритиши ва қайси мазмундаги малумотларни тарқатишига қаралади. Агар шариатга мувофиқ гап ва сўзлар бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!