муҳтарам Биз оилада 3 қиз ва 4 ўғилмиз. Отамиз 1979 онамиз 1998 йилда вафот этишган. Улар бизга мерос тақсимот қилишмаган. Отамизнинг икки сингиллари ҳам ўша пайтларда вафот этишган. Улар меросга даъвогар бўлганларини ҳам эшитмаганмиз. Ҳозирда шу меросни тақсимот қилмоқчимиз. Отамнинг бир яқин қариндошлари гувоҳлик беришича - момомиз оламдан ўтгач бир неча йиллардан кейин, бобом бемор ҳолатларида турмушга узатилган икки қизларини чакириб, уларга тилла буюмлардан бериб "Сизларга меросдан теккани шу бўлади. Уй-жойлар акангизга. У ёлғиз ўғил бўлсада, лекин оиласи катта. Шу сабабли ундан мулк сўраманглар" деганлар. Мерос тақсимоти муҳим масалалиги ва уни адо қилишга бел боғлаганим сабабли, сизга саволим қуйидагича: Бобом мерос тақсимотини тўғри адо этганмилар ёки йўқми? Агар нотўғри бўлган бўлса, биз фарзандлар томонидан отамизнинг ўрнига аммаларимизнинг фарзандаларига меросдан улуш беришимиз керакми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бобонгиз нотўғри қилган. Бобонгиздан қолган нарсадан беришингиз керак.