Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу ҳадис саҳиҳми?

14:28 / 19.06.2015 | Anas | 2325

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар мен бир китобда ҳадис ўқигандим, лекин у ҳадиснинг ровийлари аниқ эсимда йўқ. Лекин матни эсимда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар ким менинг ҳадисларимдан 40 тасини ёдласа, мен унга шафоатчи бўламан! Агар шу ҳадис саҳиҳ бўлса 40 ҳадисни арабча матни, таржимаси ва ровийларини ҳам ёддан билиш керакми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатан ушбу маънодаги ҳадис бор, лекин барча ҳадис уламолари ушбу ҳадисни заиф эканлигига иттифоқ қилишган. Шундай бўлсада деярли барча уламолар ҳар бир мавзуга тегишли бўлган 40тадан ҳадисни жамлаб, рисолача қилишган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat