Ассалому алайкум! Бир киши 5000$лик машинасини бир кишига муддатли тўлов асосида 7000$га ҳар ой 400$дан олиш шарти билан сотган. Машинани сотиб олган одам Машинани муддатли тўлов асосида бошқа одамга сотиб юборса шу иш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Ўша машина гаровга қўйилмаган бўлса ва тақиқни тақозо қилувчи бирор бошқа чеклов мавжуд бўлмаса жоиз. Валлоҳу аълам!