Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оъзаро пул муомиласи

07:19 / 20.06.2013 | Keshiy | 2050
Фазилатли шайх. Қуйидаги ўзаро келишувнинг ҳукми ҳақида сўрамоқчи едим. Бундан 2 йил муқаддам, бир киши билан Тошкентда 2 хонали бир уйни унинг номига ўрталиқда олган эдик. Йаъни, уша даврда қўйилган нархини яримини мен яримини у киши тўладилар. Ва ушбу пулни қайтаришда қуйидагича шарт келишилган еди: қачондир менга қайтариш даври келганда сўрасам, уша даврда у киши номига олинган уйни нархини бозорда нархлатиб, ҳозирги қўшилган миқдорда - унинг ярим пулини менга бериши лозим бўларди. У ҳам бунга рози бўлганди. Енди еса, у ушбу келишувнинг шарий тоғри бўлмаганини, аксинча ҳозир уй нархи ошгани юзасидан, олдинги мен берганган пулдан ортиқчаси Рибо еканлигини даво қилмоқда. 1. Фазилатли шайх, ушбу ҳолатда бизнинг келишувимизнинг шарий ҳукми қандай? 2. Қарз берганда, пулни қадрсизланишини еҳтиётидан, юқоридаги каби бирон мулк нархига боғлаб келишишлик тоғри бўладими? Савол-жавобларнинг тегишли жойидан топа олмадим, агар такрор ўтган бўлса, олдиндан узр сўрайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Сиз унга қарзга берган бўлсангиз, устига фойда олишингиз дуруст бўлмайди. 2. Қарз бераётиб пулнинг қадри тушишини ҳисобга олиш мумкин. Бу борада Фиқғ. Уз. Сайтида мақола бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat