Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Адолат

20:39 / 25.12.2022 | Temurbek | 522

Ассалому алайкум! Студентлар яшайдиган уйда оммавий ишлатиладиган кир машина бор ва у оҳирги ишлатган одамни қўлида бузулиб қолди ваҳоланкий шу одам сабабчи бўлиб қолди ҳалос ёки ҳудди шу уйда газ бор ва уни очиб ёпадиган қулоғи бир одамни қўлида синди ваҳоланкий шу одам атайлаб уриб ёки қасддан синдирмаган бўлса ҳудди шу ҳолатларда тўғирлаш учун пулни уша битта одам берадими ёки ҳамма ишлатадиган нарса бўлгани учун ҳамма тенг пул йиққани мақулми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша буюмни ишлатишда эҳтиётсизлик қилган ёки қўполлик ила ишлатиш ва ноўрин қўллаш билан ҳаддидан ошган бўлса ёки атайин бузган бўлса ўзи тўлаб беради. Агар бундай бўлмаса ҳаммангиз биргаликда пул ташлаб созлаб олганингиз яхши. Чунки омонат молига ҳаддидан ошиш ёки бепаровликсиз талафот етса омонатдор шахс жавобгар бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat