Ҳурматли Мен қазо намозларимни адо этмоқчи эдим. Шунинг учун сиздан мумкин бўлса, бир саволимга жавоб олмоқчиман. Мен хозир 20 ёшдаман. Намоз ўқишни 10 - 11 ёшларимдан бошлаганман. Орадаги йилларда ҳафталаб ойлаб намоз адо қилмаган кунларим бўлган. Орадаги йилларда қанча кун ибодат қилганим, қанча кун ибодат қила олмаганимни аниқ ҳисобини билмайман. Шунинг учун мен намоз ўқиш ёшидан бошлаб, хозирги ёшимгача бўлган муддатни барчасига Аллоҳ умримни узоқ қилса, қазо намоз ўқимоқчиман. Намоз ўқилган кунларимга ортиқча ўқилинган қазо намозни хеч қандай зиёни йўқми ёки бўлмаса бу ҳолатда қандай қилиб қазо намозларимни адо этсам бўлади? Бирор бир йўл кўрсатсангиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Истаганингиздек. Баъзилар ҳар намознинг вақти киргандан ўша намоздан бир нечтасининг қазосини ўқийди. Баъзилар кечаси алоҳида вақт қилиб ўқийди. Бунинг фарқи йўқ. Муҳими ўқиш керак.